Венесуэла генерали Карлос Ротондаро мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони Боливариан Республикасининг президенти этиб тан олди, дея хабар беради «ТАСС».
«1987 йилда мен мамлакатни ҳимоя қилиш ва унинг учун жонимни беришга қасамёд қилганман, аммо бу қасамёд коррупцион ҳукуматни ҳимоя қилиш дегани эмас эди. Албатта, мен Хуан Гуайдони Венесуэланинг муваққат президенти деб тан оламан», — дейди у NTN24 телеканалига берган интервьюсида.
Ротондаро шунингдек қуролли кучларнинг қолган қисмини ҳам «худди шундай йўл тутишга» чақирган. «Мен хоин эмасман, мен доим Ватанимга содиқман», — дея қўшимча қилган у.
Ҳозирги вақтда генерал Колумбия ҳудудида, у ҳукуматдан бошпана беришни сўраган.
Аввалроқ, мухолифат етакчисини давлат раҳбари сифатида ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондони Генерал Франциско Эстебан Янес Родригез, қуруқликдаги қўшинлар полковниги Рубен Альберто Паз Хименез, Венесуэла ҳарбий ҳаво кучлари сардори Карлос Вазкес Гонсалес, Венесуэланинг АҚШ элчихонасидаги ҳарбий атташеси, полковник Хосе Луис Силва қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)