«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар ёзда «Реал» ўйинчисига айланиши мумкин, деб хабар беради AS.
Шу вақтга қадар Бельгия терма жамоаси хавбеки бир неча бор Мадрид клубини ўтишни хоҳлашини маълум қилганди. У янги мавсум олдидан ўз орзусини амалга оширишни режалаштирмоқда.
AS’нинг маълумот беришича, Азар ёшликдаги кумири Зинедин Зидан «Қироллик клуби»га қайтмаган тақдирда ҳам ўтишни хоҳларди. Энди эса Зиданнинг клубга қайтиши унинг хоҳишини янада кучайтириб юборган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Хабарларга кўра, «Челси» Азарни 100-120 миллион еврога баҳоламоқда. Бельгияликнинг «аристократлар» билан тузган шартномаси 2020 йилгача амал қилади.
Азар атрофидаги манбаларга кўра, «Челси» иккита трансфер ойнаси вақтида янги футболчи сотиб ололмаслигига қарамай, ёзда ярим ҳимоячини қўйиб юборишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Эден Азар билан шартнома муддатини узайтиришга уринганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)