17 март, якшанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 26-тури доирасида сўнгги 3 та учрашув ўз ниҳоясига етди.
Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Ливерпуль»га мағлуб бўлган (1:3) Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўз майдонида «Майнц»ни синовдан ўтказди.
Учрашув давомида Хамес Родригес ҳет-трикка эришган бўлса (33, 51 ва 55-дақиқалар), Роберт Левандовски (3), Kingsли Коман (39) ҳамда Алфонсо Дейвис (70) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди (6:0).
Шу тариқа мюнхенликлар «Майнц» клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
26-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Бундеслига
17 март, якшанба
«Байер»—«Вердер» 1:3
Голлар: 0:1 — 13 Крузе, 0:2 — 37 Рашица, 1:2 — 75 Бэйли, 1:3 — 90 Крузе«Айнтрахт Ф»—«Ньюрнберг» 1:0
Гол: 1:0 — 31 Хинтереггер«Бавария»—«Майнц» 6:0
Голлар: 1:0 — 3 Левандовски, 2:0 — 33 Хамес, 3:0 — 39 Коман, 4:0 — 51 Хамес, 5:0 — 55 Хамес, 6:0 — 70 ДейвисЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)