Профессионал бокснинг супер оғир (+90,7 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (5 та жанг, 5 та ғалаба, 5 та нокаут) тез орада навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Манбага кўра, Баҳодир Жалолов апрель ойининг биринчи ҳафтасидаёқ рингга чиқиши кутилмоқда.
«10 апрелга қадар кейинги жангимни ўтказишни режа қилганмиз. Ҳозирча промоутерларим жанг бўлиб ўтадиган манзил ва рақиб бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Имкон қадар рейтинги баланд боксчига қарши жанг қилмоқчиман», — дейди Жалолов.Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги бор 15 март (Тошкент вақти билан 16 март куни) Калифорнияда бўлиб ўтган жангда Вилли Ҳарвини (3 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг) 2-раундда техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)