17 март, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 28-тури доирасида куннинг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.
Массимилиано Аллегри қўл остидаги Туриннинг «Ювентус» клуби сафарда «Женоа» билан баҳсга киришди.
Беллашувда Стефано Стураро (72) ҳамда Горан Пандев (81) нинг киритган голлари мезбон жамоага ғалаба келтирди.
Шу тариқа туринликлар меҳмонда «Женоа» билан кечган баҳсда ўз дарвозасидан жавобсиз 2 та тўп олиб чиқди ва очко йўқотди (0:2).
Қайд этиш жоиз, «Ювентус» А Сериянинг жорий мавсумида 28-турга келибгина илк мағлубиятини қабул қилди.
А Серия
28-тур баҳслари
17 март, якшанба
«Женоа»—«Ювентус» 2:0
Голлар: 1:0 — 72 Стураро, 2:0 — 81 Пандев«Женоа»: Раду, Зуканович, Ромеро, Кришито, Педру Перейра, Лерагер, Ролон, Радованович (Велозу, 75), Лазович (Стураро, 70), Санабрия (Пандев, 60), Куаме.
«Ювентус»: Перин, Алекс Сандро, Бонуччи, Ругани, Жоау Канселу (Бернардески, 60), Пьянич, Бентанкур (Спиназзола, 77), Жан, Касерес, Манжукич (Кин, 73), Дибала
Огоҳлантиришлар: Ромеро (3), Алекс Сандро (6), Касерес (23), Пандев (82), Жан (85).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)