Ўзбек хонандаси Шаҳзода 21 март куни Россиядаги Кремль давлат саройида BraVo халқаро профессионал мусиқа мукофотининг тақдирлаш маросимида қатнашади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Хонанда саҳнада Филипп Киркоров, Дима Билан ва Тамара Гвердцители билан бирга қўшиқ айтади.
Шунингдек, маросимда америкалик қўшиқчи Майкл Болтон, британиялик Леона Льюис ва ирландиялик рок мусиқачи Крис де Бург ҳам қатнашади.
Мусиқа экспертлари «Йил хонандаси», «Йилнинг мусиқий видеоси» ва «Йил қўшиғи» номинацияларида ғолибларни аниқлайди.
Шаҳзода (Зилола Мусаева) Фарғонада туғилган. У ерда мусиқа мактабида таҳсил олган. Киевдаги халқаро давлат университетига ўқишга киргач, мусиқачи сифатида ривожланишда давом этган. «Жоним» дуэтида қатнашиб, Зилола эстрададаги фаолиятини бошлаган.
Ўзбекистонда ва хорижда машҳур қўшиқчи бўлиб танилгач, Зилола ўзини актрисаликда ҳам синаб кўрган. Ҳозирда унинг 11 мусиқий альбоми ва 7 та актрисалик иши бор.
Изоҳ (0)