АҚШ ва Ҳиндистон стратегик мулоқот чоғида тинч атом бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди ҳамда Ҳиндистоннинг олтита ҳудудида Америка атом электр станцияларини қуриш режасини тасдиқлади, дея хабар беради «Интерфакс».
«Томонлар атом энергияси хавфсизлиги ва фуқароликдан фойдаланиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан, Ҳиндистондаги олтита атом станциясини қуришни ўз зиммасига олганлигини тасдиқлади», — дейилади хабарда.
Улар шунингдек «глобал хавфсизлик масалалари, оммавий қирғин қуролларини ва уларни етказиб бериш воситаларини тарқатмаслик, террористик ва нодавлат тузилмалари қўлига тушишнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр алмашди», — деди АҚШ Давлат департаменти.
Стратегик мулоқот 13 март куни Вашингтонда бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)