16 ёшли швед мактаб ўқувчиси Грета Тунберг Нобель Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатилди, дея хабар берди «Эхо Москви».
Ушбу ташаббусни швециялик депутатлар ва Норвегиянинг Стортинг вакиллари илгари сурган.
Ўтган йилнинг август ойида Тунберг Стокгольмдаги парламент биноси олдида мактаб норозилик намойишини уюштира бошлаган. У сиёсатчиларни зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича Париж битимини амалга оширишга чақирмоқда. Қизалоқ Европада минглаб ўқувчиларни норозилик билдириш учун илҳомлантирган.
Изоҳ (0)