УЕФА ташкилоти ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилаётган 4 нафар футболчи номини ўзининг расмий сайтида эълон қилди.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, «Ливерпуль» аъзоси Садио Мане ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Сане мазкур ном учун курашадиган бўлди.
Роналду «Атлетико»га қарши кечган жавоб ўйинида ҳет-трикка эришди, Месси эса «Лион» билан бўлиб ўтган баҳсда 2 та гол уриб, 2 та голли узатма берди. Мане сафарда кечган беллашувда «Бавария» дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, Сане эса «шаҳарликлар» мезбонлик қилган ўйинда «Шальке-04» давозасига битта гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Шу ҳафтада Европа Чемпионлар Лигаси доирасида бўлиб ўтган учрашувлар натижасини эслатиб ўтамиз:
«Ювентус»—«Атлетико» (3:0)
«Манчестер Сити»—«Шальке» (7:0)
«Барселона»—«Лион» (5:1)
«Бавария»—«Ливерпуль» (1:3)
Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилаётган 4 нафар футболчи:
- Криштиану Роналду («Ювентус») — 3 та гол
- Лионель Месси («Барселона») — 2 та гол ва 2 та голга ассист
- Садио Мане («Ливерпуль») — 2 та гол
- Лерой Сане («Манчестер Сити») — 1 та гол, 3 та голга ассист
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)