21—25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида «China Cup—2019» мусобақаси бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада мезбон жамоадан ташқари Ўзбекистон, Уругвай ва Таиланд терма жамоалари ҳам иштирок этади.
21 март, пайшанба куни Хитой ярим финалда Таиланд билан куч синашса, 22 март, жума куни Ўзбекистон термаси эса Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар ҳам 25 март куни 3-ўрин учун баҳсга киришади.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ушбу мусобақага йўл оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Дарвозабонлар: Акбар Тўраев (ОКМК), Санжар Қувватов («Пахтакор»), Жавоҳир Илёсов («Локомотив»).
Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Достонбек Турсунов («Ренофа Ямагучи»), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Олег Зотеев («Локомотив»), Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»), Акмал Шораҳмедов (ОКМК), Даврон Ҳошимов («Локомотив»).
Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ»), Отабек Шукуров («Шаржа»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Сардор Мирзаев («Локомотив»), Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор»), Жавоҳир Сиддиқов («Пахтакор»), Икром Алибоев («Сеул»).
Ҳужумчилар: Марат Бикмаев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдуҳолиқов («Локомотив»), Элдор Шомуродов («Ростов»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)