Йил охиригача Америка Қўшма Штатлари ўрта ва қисқа масофали ракеталарни тугатиш тўғрисидаги шартномада тақиқланган икки турдаги ракеталарни синовдан ўтказиши мумкин, дея хабар беради «Ведомости».
Гап тахминан 1000 километр масофага парвоз қиладиган қанотли ракета ҳақида бормоқда. Унинг синови август ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Агар улар муваффақиятли ўтса, ракета тахминан 18 ой ичида жойлаштирилиши мумкин.
Ноябрь ойида Қўшма Штатлар 3000 дан 4000 километргача ўрта масофага учувчи баллистик ракетани синовдан ўтказишни кутмоқда. Унинг жойлашиши беш йилдан ортиқ вақтни талаб қилмайди. Пентагон вакилларидан бири ушбу ракета Хитой ва Россия учун потенциал хавф туғдириши учун АҚШнинг Осиё ҳарбий базаси Гуамга жойлаштирилиши мумкинлигини тушунтирган. Режалаштирилган ракеталарнинг ҳеч бири ядровий заряд билан қуролланмайди.
Изоҳ (0)