12 март куни Буюк Британия Парламенти қуйи палатаси Тереза Мэйнинг Европа Иттифоқини тарк этиш бўйича келишувини яна рад этди, дея хабар беради «Tjournal».
Ушбу режани 242 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 391 нафари эса қарши овоз берган.
Депутатлар янги келишув лойиҳаси январда тақдим этилганидан сезиларли даражада фарқ қилмаслигини айтган. Ўшанда палата Ирландия ва Шимолий Ирландия (Буюк Британиянинг бир қисми) ўртасидаги чегаранинг очилишига қарши чиққан. Англия ва Уэльснинг Бош прокурори Жеффри Кокс Конгрессда Brexit шартномаси лойиҳасига қўшимчалар чегара бўйича асосий хавфларини бартараф этмаслигини айтган.
Мей овоз бериш натижаларидан «чуқур афсусдалигини» маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 13 март куни депутатлар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидани келишувсиз чиқиши учун овоз бериш имкониятига эга бўлишлари мумкин. Агар депутатлар бунга қарши чиқса, улар 14 март куни Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш муддатини кўчириш учун овоз беради — ҳозирча у 29 мартга белгиланган.
2018 йилнинг 15 ноябрь куни Британия Вазирлар Маҳкамаси Европа Иттифоқидан чиқиш тўғрисидаги битимни қабул қилган. Муҳокама қилинганидан сўнг «Брекзит» масалалари бўйича вазири ва мамлакат меҳнат вазирининг истеъфога чиққан. 15 январда Парламент қуйи палатаси Тереза Мэйнинг Европа Иттифоқидан чиқиш режасини рад этган.
Изоҳ (0)