Бразилиянинг жануби-шарқида январь ойининг охирида юз берган сув омбори ёрилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 200 кишига етган, дея хабар беради «ТАСС».
Барча қурбонларнинг шахси аниқланган. Охирги маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар сони 108 кишини ташкил қилган.
25 январь куни Минас-Жерайс штатидаги Брумадинью шаҳарчасидаги металлургия саноати чиқиндиларидан иборат сувни ушлаб турувчи тўғон барбод бўлган. Яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси эвакуация қилинган, лой оқимлари бир неча биноларни йўқ қилган. Тўғон тегишли бўлган Бразилиянинг Vale компанияси хавфсизлик сабабли, шу каби 10 та объектдан фойдаланишдан воз кечиш нияти борлигини эълон қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда вазият оқибатида юзага келган кўплаб ўлимлар тўғон бузилган вақтда огоҳлантирув сиреналар ишламаганлиги билан изоҳланади.
Изоҳ (0)