12 март, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида «Пахтакор» клуби Тошкентда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг 62-дақиқасида Марат Бикмаевнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи дарвоза тўридан жой олди ва «шерлар» ўз майдонида кечган баҳсда «Ал-Аҳли»ни мағлуб этиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди (1:0).
ОЧЛ
2-тур баҳслари
12 март, сешанба
«Пахтакор»—«Ал-Аҳли» 1:0
Гол: 1:0 — 62 Марат Бикмаев«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+5), Одилжон Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 88)
«Ал-Аҳли»: Муҳаммад Аловайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймони, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви (Умар Ал-Зоний, 89), Нуҳ Иброҳим, Салман Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асири (Жорже Жанини Тавареш Семеду, 65), Умар Сома
Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов (32), Пауло Диаз (66), Муҳаммад Аловайс (84), Егор Кримец (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)