Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти аҳолидан шикоятларни қабул қилиш учун Telegram ботни ишга туширди. Бу ҳақда компаниянинг Telegram’даги канали орқали хабар берилди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

« ‘Ўзбекнефтгаз’ АЖ тизимдаги хизматни такомиллаштириш учун аҳолидан шикоят ва мурожаатларни қабул қилади.

Бунинг учун сиз мурожаатларингизни компаниянинг Telegram каналдаги @uzneftgazbot ‘UNG muloqot’ ҳаволасига жўнатишингиз лозим.

Шунингдек, мурожаатлар Facebook’даги ‘Халқ билан мулоқот’ гуруҳи ва веб сайтдаги www.ung.uz ҳаволалари орқали ҳам қабул қилинади.

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил гуруҳи сизга тез фурсатда мурожаат ечими ҳақида маълумот тақдим этади», — дейилади компания хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар