Муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланиб, жазо ўтаган аёл С.Исмияминова (исм шарифи ўзгартирилган) яна фирибгарлик жиноятига қўл урди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди судьяси Мақсуд Раимов хабар берди.
«Бу сафар у ўз жиноятини мактаблардан бошлади. Яъни алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Мирзачўл туманидаги бир нечта мактабларга бориб, мактабда ўқиётган ўқувчилар учун бир хилдаги мактаб либослари тикиб беришини вада қилиб, аслида ўзининг тикувчилик фабрикаси ва қўлида тикувчилари бўлмаса-да тикувчилик фабрикаси борлигини, фабрикасида 150 нафар тикувчи ишлашлигини айтиб, Мирзачўл тумани ‘Тошкент’ ҚФЙдаги 13-сонли, ‘Ғалаба’ МФЙдаги 10-сонли, ‘Мустақиллик’ МФЙдаги 1-сонли мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларни ота-оналарининг ишончига кириб, улардан жами 12 000 000 сўм пулларини қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган»— дейилади хабарда.
Ўзининг юқоридаги қилмишлари билан С.Исмияминова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б» бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман суди томонидан С.Исмияминова Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 3-қисми «б» банди билан абдор деб топилиб, ҳар ойлик иш ҳаққининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)