Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган аёллар жазони ижро этиш муассасасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
»Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан ташкил этилган мулоқотда фонд масъуллари, нашриёт соҳаси ходимлари, санъаткорлар, маҳкум аёллар иштирок этди.
Тадбирда «Ҳилол нашр» нашриёти ва китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳкумаларга 130 дан ортиқ китоб совға қилинди.
«Сўғдиёна» ўзбек давлат халқ чолғулари камер оркестри санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Изоҳ (0)