Россиянинг Ижевск шаҳрида ўттиз ёшли она олти ёшли ўғлини ўйинчоқларини йиғиштиришдан бош тортгани учун 14-қаватнинг балконидан осилтириб қўйди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, аёл ўғлини инжиқлик қилгани учун уйининг балконидан бошини пастга қилиб, осилтириб қўйган. Буни аёлнинг катта ўғли кўриб қолган ва йиғлаб, онасидан бундай қилмасликни сўраган.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, аёл аввал ҳам фарзандларини шундай усул билан тарбиялашга уринган.
Ҳозирда аёл устидан суд-психиатрик экспертиза ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)