Нью-Жерсида лотерея ғолиби бўлган эркак нотаниш инсон сабабли 273 миллион долларлик Mega Millions мукофотини қўлга киритганини айтган, дея хабар беради «ForumDaily».
54 ёшли Майк Вейрски Филлипсбургдаги QuickChek дўконидан лотерея чиптасини харид қилиб, телефонига чалғиб чиптасиз чиқиб кетган.
Бир неча соат у чипталарни уйидан топишга ҳаракат қилган. Эртаси куни у яна дўконга қайтиб борган. Аниқланишича, унинг чипталарини нотаниш йигит топиб олган ва уларни QuickChek ходимларига қайтариб берган.
«Мен виждонли одамлардан миннатдорман, бундайлар ҳозир йўқ деб ўйлагандим. Мен ўша йигитни излаяпман, унга миннатдорчилик билдирмоқчиман ва у билан пулларимни бўлишмоқчиман», — дейди у.
Маълум бўлишича, агар топган йигит чиптани олиб кетганида жек-пот эгаси у бўларди.
Ютуқ пули барча солиқларни инобатга олган ҳолда 162 миллион долларни ташкил қилган.
Ғолиб ушбу пуллар эвазига ўзи ва онасига автомомбил сотиб олишни шунингдек, онасининг уйини таъмирлаб беришни режалаштирмоқда.
Америкаликлар лотерея чипталарини сотиб олишни яхши кўради. Америкаликлар ўртача бир йил давомида лотерея сотиб олишга 200 доллар сарфлайди, бироқ баъзи штат аҳолиси бундан кўпроқ пул сарфлайди.
LendEDU тадқиқотига кўра, ҳар йили Массачусетс штати аҳолиси лотерея чипталарига 735 доллар маблағ, Делавер ёки Нью-Йоркда эса ўртача 400 доллар ёки ойига 33 доллар сарфлайди.
Изоҳ (0)