Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Humo Arena муз саройининг очилиш маросими спорт мухлислари ёдида узоқ вақт сақланиб қолади. Бу ҳақда мазкур тадбир олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маросим ташкилотчиси Мадина Турсунова маълум қилди.

Фото: «Podrobno.uz»

Фото: «Podrobno.uz»

Анжуманда таъкидланишича, бадиий қисмнинг ўзида 2 мингдан ошиқ иштирокчи қатнашади. Бундан ташқари, аренага 6 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда. Очилиш маросимида бош ғоя санъат ва спортни биргаликда уйғунлаштириб беришдир.

«Маросимда Павел Буре, Виталий Прохоров каби хоккей юлдузлари, муз устида рақс бўйича Турин Олимпиадаси чемпиони Татьяна Навка, концерт дастурида эса Россия эстрадаси юлдузлари Филипп Киркоров, Николай Басков ва Дима Билан иштирок этади», – дейди Мадина Турсунова.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик рэпер Тимати Humo Arena‘да яқин орада концерт беришини билдирганди.

Маълумот учун, Humo Arena асосий ва кичик майдонларга эга бўлиб, катта мусобақалар учун мўлжалланган қисми 12 500 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур спорт иншоотининг очилиш маросими жорий йил 15 март куни бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар