Бортида 157 киши бўлган Ethiopian Airlines’нинг Boeing 737 самолёти ҳалокатга учраган жойдан иккинчи қора қути топилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, ET302 рейсининг рақамли парвоз транслятори ва овоз ёзиб оладиган қурилмаси аниқланган.
Самолёт 10 март куни тонгда Эфиопиянинг Дебре-Зейт шаҳри яқинида ҳалокатга учраган.
11 март куни бироз аввал эса биринчи қора қути топилган эди. У ҳақидаги тасвирлар Эфиопия телеканаллари орқали ёритилган.
Самолётдаги 157 нафар йўловчининг ҳеч бири омон қолмаган. Унда 30 дан ортиқ мамлакатлар фуқаролари бўлган.
Изоҳ (0)