Ҳукумат фармойишига асосан бутун Ўзбекистон бўйлаб «Яшил хиёбон»лар ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, республика ҳудудларида 2018 йил куз мавсумида 5,5 миллиондан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлиб, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 миллиондан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда ҳар бир туман марказларида камида 10 гектар майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида камида 15 гектар майдонда «яшил хиёбон»лар ташкил этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилади.
Изоҳ (0)