Шу кунларда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик Оғабек Нафасов йигитлар ўртасида 55 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашувларда кумуш медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Спортчи даст кўтариш машқини 102 кг билан якунлаб, бу йўналишнинг кумуш медалини ўзини қилди. Силтаб кўтариш машқида эса 121 кг натижа қайд этди. Икки кураш бўйича 223 кг жамғарган Нафасов умумий ҳисобда ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)