Хитойлик аёл мактабдаги ёмон баҳолари сабабли 12 яшар ўғлидан воз кечди, дея хабар беради «Газета.ru».
Аёл ўғли тестдан 95 балл ўрнига 81 балл тўплаганлиги учун ғазабланди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у ўғлини одамлар олдида бир неча бор урган. Кейин эса машинага ўтириб, боласини ташлаб кетиб қолган.
Ўткинчилар ўсмирни топиб полицияни чақирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари болани уйига қайтаришга ҳаракат қилган, аммо онаси унга ўғли энди керак эмаслигини айтган.
Айни пайтда болани амакиси олиб кетган.
Изоҳ (0)