Maxачқалада республикада концерт ташкилотчиларига таҳдид қилишда гумон қилинаётган Instagram’даги «Имом Доғистон» саҳифаси администратори Аҳмад Исрапилов қўлга олинди. Бу ҳақда «Meduza» хабар берди.
Қўлга олинган шахсга нисбатан Доғистон ИИВ томонидан жиноий иш қўзғатилган.
Унга Егор Криднинг концерти ва республикадаги «АниДаг» анимацион фестивалининг бекор бўлишига олиб келган ҳамда «Эркаклар ови» спектакли актёрларига қаратилган таҳдидларга сабаб бўлган постлари учун қўлга олинган.
Қайд этилишича, бу малакатда интернет тармоғидаги бузғунчилик учун илк қамоққа олиш жазоси. Тергов давом этмоқда. Барча бузғунчилар жавобгарликка тортилади.
Изоҳ (0)