UFC’нинг собиқ чемпиони Конор Макгрегор енгилмас боксчи Флойд Мейвезер билан бўлиб ўтган жанги ҳақида ўз фикрини билдирди.
«8-раундда мен унга яхшигина ўнг ҳук зарбаларини бердим. Ҳужум қилиш учун ажойиб бурчакни топдим. У қўлга тушди. Менга энг керак нарса эса оёқ билан тўғри ишлаш, сўнгра оловдек ҳужум қилиш эди.
Масалан, ҳук зарбасини берганимда бироз тезлашдим ва мувозанатни йўқотдим. Қандай бўлмасин, бу ажойиб бокс оқшоми эди. Реванш — сўзсиз ажойиб ғоя», — деб ёзади Макгрегор ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида Флойд Мейвезер Конор Макгрегорни 10-раундда техник нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)