Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crеw Dragon космик кемаси Ерга қайтди ва Флорида соҳилларидан 360 километр масофада Атлантика океанига қўнди. Бу лаҳзани NASA Twitter’даги аккаунтига жойлади.
Кема сувга қўнишидан аввал унга самолёт ҳамроҳлик қилган, қутқарув кемаси яқинда кутиб турган.
Капсула Ерга 136 килограмм юк, жумладан, экипаж томонидан Халқаро космик станцияда ўтказилган илмий тажрибалар натижаларини етказди.
.@SpaceX's recovery fast boats approached the #CrewDragon as it splashed down in the Atlantic Ocean. Up next, the team will hoist the spacecraft on the Go Searcher recovery ship. pic.twitter.com/anIUB6XQzr
— NASA Commercial Crew (@Commercial_Crew) March 8, 2019
Изоҳ (0)