6 март, чоршанба куни «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб учрашувида ПСЖ дарвозасига иккита гол уришга эришди (3:1).
25 ёшли бельгиялик футболчи сўнгги 3 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг ҳар бирида 2 тадан гол урди. Бунга қадар у «Кристал Пэлас» (3:1) ва «Саутҳэмптон» (3:2) жамоаларига қарши ўйинда рақиб дарвозасини 2 мартадан ишғол қилганди.
Лукаку ушбу натижага клубдаги фаолиятида биринчи маротаба эришди. 2018 йил июнь ойида эса у Бельгия терма жамоаси сафида мазкур натижани қайд этганди.
Ҳужумчи Коста-Рика билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида 2 та гол урганди (4:1), кейин эса мундиал доирасида Панама (3:0) ва Тунис (5:2) дарвозаларини 2 мартадан ишғол қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)