Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов 5 март куни Халқаро валюта жамғармаси миссияси ташрифи якунларига бағишланган брифингда 2019 йилда МБ режалари тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Унинг сўзларига кўра, Марказий банк ХВЖ миссиясида хавотирларни келтириб чиқараётган хавфларни бартараф этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқмоқда.

«Валюта бозорини янада либераллаштириш бўйича ишлар бошланган. Бу ерда биз, биринчи навбатда, ички бозорда ишлаётган тадбиркорлик субъектларининг ташқи фаолияти билан боғлиқ чекловларни олиб ташлашни режалаштирмоқдамиз. 2019 йилда [valyuta bozorini] тартибга солишга тўсқинлик қилаётган барча элементларни, ҳатто энг кичикларини ҳам қайта кўриб чиқамиз. Биз бу чекловларни 2019 йилда олиб ташлашни энг асосий вазифа этиб белгиладик. Марказий банк банклар ва мижозлар ўртасидаги алоқаларни соддалаштириш бўйича зарур чораларни кўради. Бошқача айтганда, биз тадбиркорлик субъектлари ва аҳолида вужудга келаётган валюта бозоридаги муаммоларни бартараф этиш бўйича чораларни амалга оширамиз», — деди Мамаризо Нурмуродов.

МБ чет эл сармояларини кенгайтириш, ички бозорда нархларни барқарорлаштириш учун валюта бозори ва пул-кредит сиёсатидаги интервенсия стратегиясини такомиллаштириш тизимини ҳам яратишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Марказий банк Молия вазирлиги билан бирга молия секторини ислоҳ қилиш бўйича ўрта муддатли концепцияни ишлаб чиқади. У уч бандни ўз ичига олади: молиявий барқарорликни таъминлаш, банк секторига хусусий капиталнинг кириб келиши учун шароитлар яратиш ва банк тизими орқали иқтисодиётга пул-кредит сиёсати инструментларининг таъсирини кучайтириш.

Банкларни хусусийлаштириш масаласида, яқин кунларда банк секторига хусусий капитални жалб қилиш бўйича ҳукумат қарори чиқади, дея хабар қилди Марказий банк раҳбари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов