Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судида турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган судланувчи И.Олимовга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси Дилноза Хонбўтаева маълум қилди.
Судланувчи И.Олимов 2018 йил 14 ноябрь куни турмуш ўртоғи (марҳума) К.Амирова билан мол-мулкни бўлиш, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги гап-сўзлар оқибатида келиб чиққан жанжалда маст бўлган И.Олимов турмуш ўртоғини бўғиб, қасддан ўлдирган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, К.Амированинг ўлимига бўйин аъзоларининг қўл бармоқлари билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суд И.Олимовни қасддан одам ўлдириш жинояти билан айбдор деб топиб, уни 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Изоҳ (0)