Хитой хакерлари ҳарбий мақсадда ишлатиладиган денгиз технологияси ишланмаларини қўлга киритиш учун АҚШ, Канада ва Жануби-шарқий Осиёдаги 27 та университетга киберҳужум амалга оширди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Уларнинг сафига Гавайи университети, Вашингтон университети ва Массачусетс технология университети киради. Хабарда айтилишича, ОТМларнинг кўпи АҚШ ҳарбий денгиз кучлари билан шартнома тузган. Шунингдек, уларнинг кўпчилигининг Массачусетс штати Вудс Холда жойлашган Океанография институти билан ҳам алоқаси бор. Хитой хакерлари унга ҳам ҳужум қилган.
Хитой расмийлари воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳужум Temp.Periscope, Leviathan ёки Mudcarp номлари билан машҳур бўлган бир гуруҳ хакерлар томонидан амалга оширилган.
Изоҳ (0)