Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яккабоғ туман Адлия бўлимига «Ўзбекгеофизика» экспедициясига қарашли «Яккабоғ геофизика экспедицияси» ходимлари шикоят қилган. Мурожаатга асосан ўтказилган ўрганишлар натижасида 2018–2019 йиллар давомида корхона ходимларининг ойлик иш ҳақлари, устама ҳамда мукофот пуллари тўлаб берилмаётгани аниқланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси

Фото: Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси

Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, туман Адлия бўлими аралашуви билан 2019 йил 11 февраль куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризалари киритилган. «Даъво Суд томонидан кўриб чиқилиб, 23 февраль куни қаноатлантирилди ҳамда корхона ишчи ходимларининг жами 108 миллион 350 минг сўм маблағлари ундирилиши тўғрисида суд қарори чиқарилди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, туман Адлия бўлими томонидан «Тоза ҳудуд» ДУК Яккабоғ туман филиалининг 10 нафар ходимининг иш ҳақлари ҳисобланганлиги, лекин бугунга қадар тўлаб берилмаганлиги ҳолати юзасидан корхонага киритилган тақдимномага асосан жами 9 миллион 784 минг 532 сўм иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг февраль ойида фуқаролар Яккабоғ тумани «Уламжи» маҳаллада яшовчи Тўхтамурод Мавлонов ва «Оқтош» маҳалла «Истиқлол» кўчаси 13-уйда яшовчи Ҳафиза Азизоваларнинг туман адлия бўлимига қилган мурожаатлари асосида ўрганилганда Мавлоновга Яккабоғ «Оқ олтин» пахта тозалаш акциядорлик жамияти томонидан 2015 йил нафақага чиққандан буён, Азизова эса марҳум қайнотасига тегишли дивиденд пулларини 2016 йил вафот этганидан буён тўлаб бермай келаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан киритилган тақдимномага асосан жами 655 477 дивиденд пуллари тўлиқ тўлаб берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди