Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Теннеси штатининг Уильямсон округидаги мактаб ўқувчиларга оиласида қул сақлаётганини тасаввур қилиб, уларга буюриладиган ишлар рўйхатини тузиш топшириғини бергани учун узр сўради, деб ёзади ForumDaily.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Ўқитувчилар қуллик, иммиграция ва болалар меҳнати масалалари кўтарилган ёзма топшириқни 27 февраль куни берган. Саккизинчи синф ўқувчилари ўз оилаларида қул сақланаётганини тасаввур қилиши ва уларга буюриладиган ишлар рўйхатини тузиши керак бўлган.

Шундай уй вазифани олган 13 ёшли ўқувчининг опаси Ден Фонтейн ўқитувчи вазифани тушунтирмагани ва унда ирқчилик ва иммиграция мавзуси кўтарилганини қайд этмаганини айтган.

«Аввалига бундан жаҳлим чиқди. Синглим мактабдаги қора танли ўқувчилардан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда, мен бундай нарсаларга йўл қўймайман. Бундай топшириқ академик қимматга эга эмас», — деган у.

Фото: Forum Daily

Фото: Forum Daily

Теннеси штати Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, Брентвудда жойлашган Сансет ўрта мактабининг 70 фоиз ўқувчилари оқ танли ҳисобланади.

Ўқувчиларга берилган уй вазифасида, шунингдек, плантация эгалари ва уларга қул бўлган аҳоли ҳаётини солиштириш топшириғи ҳам берилган.

Ўқитувчилар Сюьзен Хупер ва Ким Бест, шунингдек, Сансет мактаб директори Тим Браун ҳам бундай номаъқул вазифа берилгани учун мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналаридан узр сўраган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)