Америка Қўшма Штатлари Жанубий Корея билан биргаликда иккита кенг миқёсли ўқув машқларни бажаришдан бош тортди, дея хабар беради «Эхо Москви».
Бундан мақсад иқтисод қилиш, — деб ёзади Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, бу позиция унда президент бўлишидан олдин ҳам бўлган. Бундан ташқари, мазкур қарор Шимолий Корея билан кескин муносабатларни камайтиришда ҳам қўл келади.
Куни кеча Пентагон Сеул билан йиллик қўшма машқларни тўхтатганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)