1 март, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 24-тур баҳслари бошланди.
Турнинг дастлабки учрашувида мусобақа жадвалини бошқариб бораётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби меҳмонда «Аугсбург» билан беллашди.
Ўйинда Чи Дон Воннинг 24 ва 68-дақиқаларда киритган голига меҳмонлар Франциско Алькасернинг 81-дақиқада киритган голи билан жавоб қайтарди (1:2).
Шу тариқа дортмундликлар сафарда «Аугсбург»га кичик ҳисобда таслим бўлди (1:2) ва 3 очкони қўлдан бой берди.
2 март, шанба куни турнинг марказий ўйини «Боруссия Парк» стадионида бўлиб ўтади. Унда Дитер Ҳекинг қўл остидаги «Боруссия Мюнхенгладбах» жамоаси Нико Ковач бошлиқ «Бавария» клуби билан курашга киришади. Тўқнашув 22:30 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» мусобақа жадвалида 51 очко тўплаган ҳолда иккинчи ҳамда «Боруссия Мюнхенгладбах» эса 43 очко билан 3-поғонада бормоқда.
Бундеслига
24-тур баҳслари
1 март, жума
«Аугсбург»—«Боруссия Д» 2:1
Голлар: 1:0 — 24 Чи Дон Вон, 2:0 — 68 Чи Дон Вон, 2:1 — 81 Алькасер«Аугсбург»: Кобел, Шмид, Дансо, Ҳедира, Стафилидис (Тейгл, 17), Хан, Чхол, Байер (Гёце, 89), Макс, Вон (Дордова, 83), Грегорич
«Боруссия Д»: Бюрки, Ҳакими, Аканжи, Загаду, Диалло, Вицел, Деланей (Алькасер, 66), Санчо, Ройс (Геррейру, 66), Бруун Ларсен (Филипп, 76), Гёце
Огоҳлантиришлар: Хан (84), Геррейру (84), Ҳакими (90).
2 март, шанба
«Ньюрнберг»—«Лейпциг» 19:30
«Шальке-04»—«Фортуна Д» 19:30
«Ҳерта»—«Майнц» 19:30
«Айнтрахт Ф»—«Ҳоффенҳайм» 19:30
«Байер»—«Фрайбург» 19:30
«Боруссия М»—«Бавария» 22:30
3 март, якшанба«Штутгарт»—«Ҳанновер» 19:30
«Вольфсбург»—«Вердер» 22:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)