Тошкент шаҳрида 51-сонли йўналиш автобуси ҳайдовчиси ва чиптачиси пули йўқ кекса аёлга қўпол муносабатда бўлиб, уни автобусдан тушириб юборди, деб хабар берди «UzNews».
Видеода кекса аёл касалхонадан қайтаётгани, ёнида йўлкирани тўлашга пули йўқлигини айтади. Ҳайдовчи ва чиптачи эса аёл бундан аввал ҳам бир неча марта ушбу автобус хизматидан бепул фойдаланганини таъкидлаб, уни туширишга ҳаракат қилади.
Йўловчилардан бири аёл учун йўлкирани тўлаган, бироқ чиптачи пулни қайтариб, аёлни итариб тушириб юборган.
Изоҳ (0)