«Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг асосчиси Усама бин Ладиннинг ўғли Ҳамза Афғонистон ва Покистон чегараларида ёки Эронда яширинаётган бўлиши мумкин, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ҳамза террорчиларнинг янги етакчиси бўлиши мумкин... У Марказий Осиёнинг исталган ерида бўлиши мумкин», — дейди АҚШ Давлат департаментининг дипломатик хавфсизлик бўйича бюроси раҳбари Майкл Эванофф.
28 февраль куни АҚШ ҳукумати терроризмга алоқадорлик учун санкциялар рўйхатида бўлган Ҳамза бин Ладин ҳақидаги маълумот учун 1 миллион долларгача пул мукофотини эълон қилган.
Эванофф 1984 йилдан буён амал қилаётган «Адолат учун мукофот» дастури «террорчилар билан курашда самарали восита» бўлиб келаётганлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)