• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Рус хакерлари биринчи рақамли хакерларми? Россия Марказий Осиёни нима билан қўрқитяпти? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» жаҳон матбуотида охирги кунларда кўтарилган асосий мавзуларга тўхталиб ўтади.

    Биринчи рақамли рус хакерлари

    Русларнинг Fancy Bear хакерлик гуруҳи Ғарбда киберҳужумлар уюштирганликда айбдор сифатида кўрилади. Фото: Getty Images

    Русларнинг Fancy Bear хакерлик гуруҳи Ғарбда киберҳужумлар уюштирганликда айбдор сифатида кўрилади. Фото: Getty Images

    The Times нашри хабарида келтирилишича, ҳукумат томонидан қўллаб келинадиган рус хакерлари Ғарбга душман бўлган гуруҳлар орасида ўз касбдошларининг энг кучлисидир.

    Fancy Bears каби хакерлик гуруҳлари Европа ва Америкадаги ҳукумат ва мудофаа инфратузилмаларига йўналтирилган киберҳужумларда айбланади; бу гуруҳлар ўз вирусларини у ёки бу ташкилотнинг ички тармоқ компьютерларига юбориш ва ишдан чиқариш учун ўртача 18 дақиқа 49 сония вақт сарфлайди.

    Шимолий кореялик хакерлар давлат тизимларини ишдан чиқариш учун 2 соат 20 дақиқа вақт сарфласа, хитойлик хакерларнинг бунга 4 соатдан ортиқ вақти кетади.

    Crowdstrike илмий тадқиқот компанияси тадқиқотчилари рус хакерлари бошқа мамлакатлик рақобатчиларига нисбатан ўртача 8 соат тезроқ ишлашларини аниқлаб ҳайратга тушган.

    Хакерлар қанчалик тез ишлай олишини шу пайтгача ҳеч ким тадқиқ қилмаган. Crowdstrike компанияси 2018 йилда уюштирилган 30 мингдан ортиқ хакерлик ҳужуми билан боғлиқ киберҳужумларни атрофлича тадқиқ қилиб чиқди, деб ёзади The Times.

    Компания эътирофича, Ғарб ва Америкага уюштирилиган киберҳужумларнинг аксарияти Хитой, Эрон, Россия ва Шимолий Кореяга бориб тақалади.

    Жанубий Корея, Ҳиндистон, Вьетнам ва Покистон ҳам хакерлар ҳужуми борасида мудраб ётгани йўқ, деб мақолани якунлайди The Times.

    Brexit’сиз яна 21 ой: Брюсселни нима кутмоқда?

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Британияда чоп этиладиган The Guardian нашрининг хабарига кўра, Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишини истамаётган Брюссель Brexit лойиҳасини 2021 йилгача кечктириш ҳақида бош қотирмоқда.

    Нашр мулоқот қилган расмийлар назарида, бюджет, молия ва чиқиш жараёни сабаб Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш масаласи борасида яна 21 ой муҳлат бериш ақлли қарор бўлади.

    Муҳлат берилиши учун, энг аввало, расмий Лондон буни сўраши талаб этилади.

    Газетада ёзилишича, айни пайтда Дональд Туск девонхонасига Британия томонидан бундай ариза келиб тушмаган; бунинг боиси — Евроиттифоқ раҳбарияти бундай вариантни ҳозирча ўйлаб кўргани йўқ.

    Brexit масаласини кечиктириш ғояси Даунинг-стритда пайдо бўлган ва бу ғоя масала бўйича кескин фикрларни бераётган айрим консерватив партия тарафдорларини чўчитиб қўйишдан иборат, дейилади материалда.

    Газета мулоқот қилган расмийлар наздида, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши борасида кескин фикр билдираётган томонларнинг қарашларини юмшатиб, уларнинг қўллаб-қувватлашига эришишни мақсад қилган.

    Олдин ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ: Россия Марказий осиёликларни қўрқитиб келмоқда

    Франц Клинцевич. Фото: Sputnik

    Франц Клинцевич. Фото: Sputnik

    Кўп йиллардан бери расмий рус манбалари Марказий Осиё вакилларини Афғонистон шимолидан келадиган хавф борасида «огоҳлантириб» келади. Сўнгги уриниш АҚШдан келадиган хавф ҳақида бўлди. Бундай хабарлар билан русийзабон нашрлар Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги адоватни кучайтиришни ва ўқувчиларни адаштиришни ният қилган, деб ёзади «Central.Asia-news.com» сайти.

    Афғонистон фахрийлари уюшмаси раҳбари, ҳарбий эксперт ва Россия ҳукуматига яқин шахслардан бири бўлган Франц Клинцевич Россиянинг Sputnik агентлигига берган интервьюсида «Марказий Осиё АҚШ махсус кучлари ҳужумига учрайди», деб баёнот берган. Унинг назарида, «АҚШ ҳукумати махсус кучлари афғонистонлик жангариларни Марказий Осиёда тартибсизлик келтириб чиқариш мақсадида Афғонистон шимолида тўпламоқда».

    Мазкур чиқиш Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ҳам диққат-эътиборини тортди. У «Мен 25 йилдан буён Марказий Осиёдаги тинчлик жангарилар томонидан барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида эшитиб келаман», дея нашрдаги маълумотга кескин муносабат билдирган. Бу Ўзбекистон расмийлари томонидан билдирилган дастлабки норозилик ифодаси бўлди.

    Бу Кремль тараф бўлган нашрларнинг Марказий Осиёни қўрқитишга қаратилган дастлабки ҳаракати эмас. Бундан аввал ҳам, 2018 йилнинг 16 май санасида Кремлга яқин бўлган «Русская весна» интернет-газетасида «Жанг муқаррар: 5 минг жангари аллақачон Ўзбекистонда» номли мақола чоп этган эди. Ўзбекистон ҳукумати бунга раддия сифатида «Ҳеч қандай жангари Афғонистон – Ўзбекистон чегарасида тўпланмаётганлиги»ни хабар берганди.

    Россия тарафи рус сайтлари Марказий Осиёнинг хавфсизлик масалалари билан шуғулланишни Марказий осиёликларнинг ўзларига қўйиб бериб, Россияда кенг илдиз отиб кетган коррупция, иқтисодий танглик, санкциялар масаласига аҳамият қаратишса яхшироқ бўлар эди.

    Ўзбекистон соғлом овқатланувчи мамлакатлар индексига кира оладими?

    Паэлья. Фото: Bloomberg

    Паэлья. Фото: Bloomberg

    Ўзбек халқи гўшт маҳсулотларини жуда яхши кўради, ҳар пайшанба ва якшанбада зиғир ёки қўй ёғига қилинган паловни истеъмол қилишни хуш кўради. Аммо негадир дунёнинг энг соғлом миллатлари рўйхатига кирмайди.

    Bloomberg нашрига кўра,  испанлар гаспаччо, паэлья (гуруч, жўжа гўшти, денгиз маҳсулотларидан тайёрланадиган таом) истеъмол қилгани учун ҳам 2017 йили ғолиб бўлган италиялик «макаронхўрларни» ортда қолдириб, дунёнинг энг соғлом халқи бўлди.

    Bloomberg ўтказган «Энг соғлом мамлакат» индексида 169 давлат иштирок этди. Индексни тузиш пайтида аҳолининг чекишга мойиллиги, семириш, атроф муҳит, тоза ичимлик сувидан фойдланиш имкониятлари, санитария ва гигиена (душ ва ҳожатхоналарнинг канализациялшгани) киритилган.

    Мазкур рейтингда ўтган йили биринчи ўринни эгаллаган Италияни Испания пастга тушириб юборди. Испанлар узоқ яшовчилар рўйхатида японлар ва швейцарларгагина ён бермоқда. Вашингтон университетининг тадқиқотларига кўра, Испания IHME кўрсаткичи бўйича Япония, Сингапур ва Швейцарияни қувиб ўтади ва у ерда ўртача умр кўриш ёши 86 ёшга етади.

    Bloomberg ўтказган тадқиқот энг аввало аҳолининг овқатланиш одатлари, кунлик қабул қилинаётган калорияларни ҳам ҳисобга олган.

    Bloomberg нашри «Ўрта Ер парҳези» деб аталган таомланиш одати туфайли Испания ва Италияда аҳоли зайтун ёғи, дуккакли ўсимликлар меваси билан овқатланиши туфайли юрак-қон томир касалликлари билан оғриганлар миқдорини камайтирганини ёзади.

    Масаланинг бир жиҳати шуки, соғлом овқатланиш рўйхатидаги мамлакатлар қаторидан Осиёнинг Япония ва Сингапур давлатлари ҳам ўрин олган.

    Ўзбекистон эса соғлом овқатланувчи мамлакатлар қаторига киритилмаган.

    27.02.2019, 19:31   Изоҳ (0)   65130
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    90 ёшли америкалик ёгурт деб ўйлаб ярим банка бўёқ ичди

    27.02.2019, 17:24

    Пугачёва ва Галкин актриса Ирина Муравеванинг юбилейига ташриф буюрди (фото ва видео)

    27.02.2019, 17:10

    Трамп Ким Чен Инни дўсти деб атаб, Шимолий Кореянинг фаровонликка эришиш шартини маълум қилди

    27.02.2019, 16:17

    Кемеровода автокран ўқи қулаши оқибатида ўзбекистонлик икки ишчи ҳалок бўлди

    27.02.2019, 16:15

    Кашмирда Ҳиндистон вертолёти қулаб тушди

    27.02.2019, 16:06

    Жанубий Африкадаги руҳоний «ўлик»ларни «тирилтиргани» учун суд қилинади

    27.02.2019, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ”Франция президенти ўзига тобут тайёрлаб қўйгани маъқул” — исроиллик раввин

    Дунё | 10 август, 18:55

    Саудия Арабистони “Ҳизбуллоҳ” омборини кўздан кечириш вақти портлаб кетган Ливан ҳарбийларига ҳамдардлик билдирди

    Дунё | 10 август, 18:40

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.