Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Натижада «Ўзбекинвест» ЎзПФЛнинг расмий суғурта ҳамкорига айланди. Ушбу ҳамкорлик доирасида «Ўзбекинвест» ЎзПФЛ футбол клубларини ҳомийлик ёрдами асосида суғурталайди.
Бу билан Профессионал футбол лигаси клубларнинг суғурта учун сарф этадиган суммаларини камайтириш, суғурта полисидаги футболчиларга берилаётган чегирмаларни эса кўпайтиришга эришади, дейилади ПФЛ хабарида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)