Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказиб, динозаврлар сайёрада кўплаб вулқон отилгани сабабли қирилиб кетган бўлиши мумкин деган хулосага келди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Тадқиқот Лозанна университети олимлари иштирокида Ҳиндистоннинг Декан ясситоғлигида олиб борилган.
Мутахассисларнинг айтишича, тахминан 66 миллион йил олдин бир қатор вулқон отилишлари содир бўлган. Бундан ташқари, олимлар Ерга улкан метеорит келиб урилганига ҳам ишонади. Мана шу сабаблар ер юзидаги барча динозаврларнинг йўқ бўлиб кетишига етарли асос бўлган.
«Ушбу вулқон фазаларидан кейин атроф-муҳитда катта ўзгаришлар содир бўлган ва жуда кўп тирик мавжудотларнинг, жумладан, динозаврларнинг ҳам яшаб қолишига таҳдид қилган», — дейди олимлар.
Изоҳ (0)