2019 йилнинг 26 февраль куни Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Остона шаҳрида қурилаётган Ўзбекистоннинг бўлажак элчихонаси бинолари мажмуасини бориб кўрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қурилиш ишлари 2018 йилнинг май ойида Қозоғистон пойтахтининг Олмаота туманида бошланган эди.
Элчихона берган маълумотларга кўра, дипломатик ваколатхона биносининг қурилиш ишларини 2019 йил якунига қадар тугаллаш мўлжалланган.
Изоҳ (0)