25 февраль куни Сомали марказидаги авиаҳужум оқибатида «ал-Қоида» террорчилик ташкилотига алоқадор «аш-Шабоб» террорчилик гуруҳининг 35 нафар жангариси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабарда айтилишича, авиаҳужум 24 февраль куни, Хиран провинцияси маркази Беледуэйнедан тахминан 40 километр шарқда жойлашган Ҳиран ҳудудида содир этилган.
Бу ҳудуд бўйлаб ҳаракатланаётган қуролланган «аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи жангариларини йўқ қилиш мақсадида амалга оширилган.
Изоҳ (0)