Гаитидаги норозилик намойишлари 26 кишининг ўлимига сабаб бўлди, яна 77 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Америка давлатлари ташкилотига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар берди.
«Комиссия Гаитида 7 февраль куни куни бошланган зўравонлик ҳолатларини мониторинг қилмоқда. Комиссия бугунги кунга қадар 26 кишининг ўлими ва 77 кишининг жароҳатланишига олиб келган вазиятдан хавотирда эканлигини билдиради», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Гаитида ҳозирги кунгача норозилик намойишлари давом этмоқда. Фуқаролар мамлакат президентининг истеъфосини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)