Дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири Уоррен Баффет CNBC нашрига берган интервьюсида Блумбергдан яхши президент чиқишини маълум қилди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Нью-Йоркнинг собиқ мери ва Bloomberg ахборот агентлиги асосчиси агар президентлик сайловларида иштирок этса, бизнесдан воз кечишга тўғри келишини айтганди.
Forbes маълумотларига кўра, Майкл Блумбергнинг даромади 46 миллиард долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)