Ироқ қуролли кучлари Сурия билан чегарадош вилоятларда ИШИДга қарши операция бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
«Операция Сурия чегарасидаги Анбар, Найнава, Салоҳ-ад-Дин вилоятларининг саҳроларида ўтказилади. Пиёда аскарлар ва авиация жалб қилинган кампаниядан мақсад — ИШИД гуруҳлари қолдиқларини тўхтатиш ва террорчилар томонидан хавфсизликка қўйиладиган таҳдиднинг олдини олиш», – деди генерал Яҳё Расул.
Генералнинг сўзлари Ироқ ОАВнинг гўёки, террочиларнинг Суриядан Анбар провинциясига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлари фонида янгради. Бағдоддан эса ҳалигача расмий хабар йўқ.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)