Эрон Ормуз бўғози яқинидаги ҳарбий-денгиз машқлари пайтида сувости кемасидан биринчи қанотли ракетани учирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Синовларнинг учинчи куни Эрон флотининг Гадир тоифали сувости кемасидан қанотли ракета учирилди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, уч кунлик машғулотда юздан ортиқ кемалар иштирок этган.
Маълумки, Эрон февралнинг бошида 1979 йилги ислом инқилобининг юбилейи муносабати билан 1300 километр узоқликка учадиган янги қанотли ракетани тақдим қилган эди.
Эрон Мудофаа вазири Амир Ҳотамийнинг сўзларига кўра, янги «ер-ҳаво» ракетаси Hoveizeh деб номланади ва 2015 йил тақдим қилинган Soumar қанотли ракеталар оиласига киради.
Аввалроқ хабар берилишича, Теҳрон АҚШ томонидан қилинадиган ҳар қандай душманлик ҳаракатига жавобан Ормуз бўғозини ёпиб қўйишни айтиб, таҳдид қилган эди. Санкция ёрдамида Эрон нефть экспортини тўхтатиб қўйишга уриниш ҳам шунинг жумласига киради.
Маълумки, 2015 йил қабул қилинган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолуциясига кўра, Теҳрон саккиз йил ичида ядровий қурол ташишга қодир ракета ишлаб чиқармаслиги керак. Ўз ўрнида Эрон бу ракета ядровий қурол таший олмаслигини айтган.
Изоҳ (0)