Нигерияда нақд пулли қоплар ортилган самолёт чўкиб қолган, дея хабар беради «ForumDaily».
Воқеа таниқли нигериялик нашриётчи ва журналист Деле Момоду томонидан суратга олинган.
Instagram’да чоп этилган роликда жуда оғир вазн ҳисобига самолётнинг қуйруқ қисми учиш-қўниш йўлагининг бетонига ёпишиб қолган.
Унинг атрофида ишчилар муаммони ҳал қилишга уриниб юргани акс этган.
«Бу фақат кинода бўлиши мумкин, — деб ёзади Момоду. — Самолёт унга жуда кўп қоп пул ортилганидан кейин чўкиб қолди… Кўзларимга ишонмайман…».
Пуллар қаерга йўл олаётганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот қолдирилмаган.
https://www.instagram.com/p/BuEvNeLH5Ox/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)