Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Венесуэла ҳукумати чегараларни ёпмоқда, дея хабар беради «Meduza». Тўқнашувларда ҳалок бўлганлар бор.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Венесуэла ҳукумати бу ҳафтада АҚШ инсонпарварлик ёрдамини киргизмаслик учун Бразилия ва Колумбия билан чегараларни қисман ёпиб қўйгани ҳақида эълон қилди, шунингдек мамлакат портлари бир нечта чет эл кемалари учун ҳам ёпилган.

Венесуэла президенти Николас Мадуро инсонпарварлик ёрдамини провакация деб атади ва у билан урушаётган давлатлар ўрнига Венесуэлага Россия томонидан озиқ-овқат етказиб берилишини айтган.

22 февраль куни Венесуэла ҳарбийлари Бразилия чегарасидаги тўқнашувларда икки кишини отиб ўлдириб, ўн беш кишини яралаган. Маҳаллий аҳоли чегарани ёпишга қаршилик кўрсатиб, чегара назорат пунктига борадиган ҳарбий конвойни тўхтатишга уринган. Бунга жавобан ҳарбийлар ўқ узган.

Ҳодиса ортидан, АҚШ ҳукумати Николас Мадуро ва унинг буйруғини бажараётган инсонлар жазосиз қолмаслиги ҳақида баёнот берган.

Оқ Уй Венесуэла армиясидан фуқароларни ҳимоя қилиш каби конституциявий бурчини бажариши ҳамда мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини киритишни қатъий тавсия қилган. Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, Венесуэладаги вазиятга диққат қаратиш учун Жанубий Кореяга ташрифини бекор қилганини айтган.

Россия чегарадан АҚШнинг инсонпарварлик ёрдами олиб ўтиш режасини Мадурони куч билан ағдариш учун «қулай баҳона» ва ўз кучларини «Венесуэлага яқинлаштириш йўлидаги ҳаракат деб ҳисоблайди. Россия 21 февраль куни Венесуэлага дори-дармон ва тиббий ускуналар ортилган юк юборган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)