• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон олий таълим вазирлиги Болонья жараёни ҳужжатларини нима сабаблардан ратификация қилмаяпти?

    Бундан 20 йил муқаддам ягона Европа олий таълим ҳудудини (European Higher Education Area) тузиш мақсадида 29 Европа давлати юқори мақсадларни олдига қўйган мисли кўрилмаган ислоҳотлар дастурини қабул қилди. Ислоҳотларнинг мақсади Европа давлатлари олий таълим тизимларини уйғунлаштириш, талабаларнинг минтақа бўйлаб кўчиб юриш ва ишга жойлашиш имкониятларини яратишга ёрдам бериш ва Европа олим таълими кўлами ва йўналишларини оширишдан иборат эди. Бугунга келиб 47 мамлакатни қамраб олган Болонья жараёни деб аталмиш ушбу ислоҳот дастурига кейинчалик олий таълим олиш имкониятининг ҳамма учун борабар бўлиши, талаба салоҳияти ва талабларига асосланган ўрганиш ва ўз таълим муассасаларида сифатни кафолатлаш ва бошқарувда талабаларнинг қатнашуви каби янги ғоялар қўшилди. Жараённинг энг муҳим мақсадлари қаторига ўқув ва илмий даражаларни осон баробарлаштирадиган тизимни, 3 босқичга асосланган тизим ва кредит тизимини тузиш ва талаба ва ходимларнинг бир жойдан бошқа жойга бориб ўқиш ва ишларини давом эттиришларига йўл очишдан иборат. Бу ҳақда «Дарё» колумнисти, «Буюк Келажак» гуруҳи эксперти, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров фикр юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Болонья жараёнига қўшилган давлатлар Лиссабон конвенциясига имзо чекди. Расман Европа минтақасида олий таълим натижасида берилган Малакани тан олиш ҳақида конвенция деб номланадиган Лиссабон тан олиш конвенцияси Европа Кенгашининг ЮНЕСКО билан ҳамкорликда битилган халқаро конвенциясидир. 2019 йилга келиб Страсбургда жойлашган Европа Кенгашига аъзо барча давлатлар ушбу конвенцияни ратификация қилди. Конвенцияни Европа Кенгашига аъзо бўлмаган Австралия, Беларусь, Канада, Исроил, Қозоғистон , Қирғизистон, Тожикистон ва Янги Зеландия каби давлатлар ҳам ратификация қилган. АҚШ конвенцияга имзо чеккан, бироқ ҳали ратификация қилгани йўқ.

    Афсуски, Марказий Осий мамлакатлари орасида фақат Ўзбекистон ва Туркманистон Болонья жараёни ҳужжатларини ратификация қилмаган. Албатта, 2016 йилдан бери мамлакатимиз сиёсий ҳаётида кўп ўзгаришлар бўлди, бироқ олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълимда содир бўлаётган глобал ўзгаришлар ва анъаналарга бўлган муносабати, жавоби жуда пассив ва суст эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Вазирликдаги мутасадди раҳбарлар ушбу ҳужжатларни ратификация қилишга нега қаршилик кўрсатади? Ушбу ҳужжатни ратификация қилиш нима оқибатларга олиб келади деб ўйлашар экан? Ушбу таълим ҳужжатининг ижобий ва салбий таъсирларини тарозига солиб кўришимизнинг имкони бўлиши учун нега уни жамоатчилик муҳокамасига қўйишмайди?

    Даставвал, жараёнга аъзо мамлакатларнинг олий таълимга масъул вазирликлари бер неча ҳужжатларни қабул қилган, бироқ бу ҳужжатлар қонунан масъулият юклайдиган ҳужжатлар эмас (одатдаги халқаро келишувлар каби). Шу сабабдан Болонья жараёни тамойилларини қабул қилиш ёки уларни рад этиш ҳар қандай мамлакат олий таълим жамоатчилигининг хоҳишига боғлиқ, албатта, бу ерда «халқаро стандарт ва нуфузни» ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим.

    Шунингдек, Европанинг жуда қадрланадиган хусусиятларидан бири минтақадаги хилма-хиллик, бирлик ва яхлитлик орасидаги мувозанатдир. Шу аснода Болонья жараёни одамлар бир таълим тизими ёки мамлакатдан бошқасига ўтиши, фаолият юритишини осонлаштириш учун кўприклар қуришга ҳаракат қилади. Европа қитъасида амалга оширилаётган жараён бўлишидан ташқари, бу жараён Европа мамлакатларида таълим олишда кўпроқ эркинликлар пайдо қилишга имкон яратади.

    Болонья жараёни қуйидаги имкониятларни беради:

    • Ўқув дастурларини тузиш ва талабалар таҳсил олиш йўлларини тузишда кўпроқ эркинликлар;
    • Европа кредит тўплаш ва уларни ўтказиш тизимини (ECTS) жорий қилиш;
    • Талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун миллий ва Европа университетларига бориб/ўтиб таҳсил олиш, ишлаш, тадқиқот олиб бориш борасида кўпроқ имкониятлар;
    • Олинган ихтисос/квалификацияни таълим доираси ва касбий соҳада тан олинишини таъминлаш учун диплом иловаси бериш;
    • Европа олий таълим ҳудудини тузиш жараёнида қатнашувчи кўплаб мамлакатларда дипломлар тан олиниши учун олий таълим тузилмаларини стандартизация қилиш ва умумий кўникма-малакалар доирасини қабул қилиш;
    • Ихтисос/квалификасяларнинг тан олиниши;
    • Сифатни кафолатлаш: умумий стандартлар ва умумий тартиботлар ишлаб чиқиш;
    • Автоном муассасалар;
    • Талабалар қатнашуви: олий таълим бошқарувида улар тўлақонли ҳамкорлар сифатида тан олиниши;
    • Олий таълим учун ижтимоий жавобгарлик.
    Мен ушбу тизимга тўсиқсиз соҳа деб тариф бераман ва ушбу мақолада бу тизимнинг ишлашидаги муҳим механизмга эътибор қаратмоқчиман.

    Болонья жараёни асосида Европанинг турли миллий таълим тизимларини шаффоф ва бир-бирига мос келадиган ҳолга келтириш мақсади ётади. Бугунги кунда унинг энг кўзга ташланадиган ютуғи олий таълим тизимларини 3 ўқув босқичигача стандартлаштириш бўлди: 3 ёки 4 йиллик бакалавр даражаси таълими, 1 ёки 2 йиллик магистрлик таълими ва докторлик (PhD) илмий унвони олиш босқичи. Болонья жараёни бошланишидан олдин ҳар бир мамлакатнинг ўз ёндашуви бор эди: баъзи мамлакатларда биринчи босқич, масалан, бошқаларга қараганда кўпроқ вақт талаб қилар эди.

    Талабаларнинг бошқа жойларга бориб таҳсил олиш имкониятини ошириш мақсадида Болонья жараёни Европа кредит тўплаш ва уларни ўтказиш тизимини (ECTS) кенг жорий қилишга олиб келди. ECTS даража кредитларини жорий қилади, уларни ўрганишнинг кенгроқ шаклларидан олишга имкон беради (диссертация иши, лаборатория лойиҳалари, диплоолди амалиёт ишлари ва ҳоказо) — ва дастурлар орасида мослашувчанлик, шароитга қараб иш тутиш имкониятларини ошириши ва олинган кредитларни бошқа дастурлар ва муассасалар тизимга ўтказиш имконини бериши лозим.

    Шунингдек, Болонья жараёни ҳар бир таълим босқичи учун муайян таҳсил натижалари кўламини белгилайди ва олий таълим сифатини кафолатлаш учун талабанинг бошқарувда қатнашувини талаб қилади. Бундай ўзгаришлар бутун Европа бўйлаб кўпроқ талаба эҳтиёжлари ва талабларига қаратилган, жумладан таълим курсларига талабаларнинг ҳисссаси қўшилиши ва ўқув дастурлари қарорларини қабул қилишда талабаларнинг кўпроқ қатнашувини таъминлаш, ёндашувига томон йўналтирилган маданий ўзгаришга олиб келди,

    Докторлик PhD илмий унвони олиш курсларида ўзгаришлар хусусан тезкорлик ва чуқур тарзда амалга оширилди. Бунда Болонья Жараёни кўплаб университетларга мавжуд чуқур ўйланмаган PhD ўқув дастурлари ўрнига пухта ўйлаб тузилган PhD докторлик курсларини таклиф қилишга ундади. Докторантура таълими кенг кўламда ва жуда ижобий маънода ислоҳ қилинди. Эндиликда илмий раҳбарликка кўпроқ эътибор қаратилмоқда, ва кўплаб муассасалар эски устоз-шогирд алоқаларидан узоқлашиб, бир неча илмий раҳбар билан ишлаш тизими томонга ўтиб бормоқда.

    Мунозарага сабаб бўладиган академик даража

    Болонья жараёнида Doctor of Science (DS) даражаси йўқ. Ҳозирги пайтда бизда жуда мураккаб ва собиқ совет анъанасига хос, жуда ҳам кўп келишмовчилик келтириб чиқарадиган тизим мавжуд. Мен сўнгги йилларда Doctor of Science даражасини олган одамларнинг сонининг аввалги йиллардаги нисбатан фоизи ошиб бораётганлигини сездим, аммо бу университетнинг рейтинги учун минимум таъсир кўрсатмоқда ва у жамиятга ҳам минимум наф келтирмоқда, чунки кўплаб PhD ёки DS докторлик диссертациялари янгилик яратишдан жуда узоқда. Мен PhD ва DS тадқиқотларини бирлаштириб, илмий даражаларга бўлган талабларни кучайтириш ва жорий этишни таклиф қиламан, шундан кейингина олий таълимда янги ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаса Ғарбдан ёрдам сўрамасдан, бу масалаларни қўшниларимиз қандай усуллар билан ҳал қилаётганларини танласак ҳам бўлади. Ривожланган дунё мамлакатларининг аксарияти, ҳатто Афғонистон ёки Қозоғистон каби қўшниларимиз (2010 йилда) ҳам бу тизимни олий таълим тизимига киритди. Бизда доцент ва профессор лавозим тарзда берилиши мумкин, чет элда эса бу унвон. Янада қизиғи, ҳам «таянч докторантура» ҳамда «фан доктори» учун ўқиган шахсга, яъни иккаласига ҳам «докторант» иборасини ишлатамиз.

    Қўшма Штатларда расман тан олинган анъанавий фан доктори илмий тадқиқот университетлари томонидан берилган илмий тадқиқот докторлик даражасидир. Фан докторлари каби илмий тадқиқотлар (ScD ёки DSc) АҚШ Таълим вазирлиги ва Миллий илмий фонди томонидан кўпроқ бериладиган PhD даражасига тенг деб ҳисобланади. Шунингдек, Европада, масалан, Германия ва Австрияда фан доктори даражаси PhD даражасига тенг. Хитойда, Японияда ва Кореяда ДС АҚШдаги фан доктори — PhD даражасига тенг. Хўш, бизнинг энг юқори олий илмий даражамиз ҳали ҳам ғарбнинг PhD’га тенг экан, нега унда биз фан докторини сақлашимиз керак?

    Илгари айтиб ўтганимдек, биз PhD ва ФД (DS) даражаларини бирлаштириб, «ёрдамчи профессор», «уюшган профессор» ва «профессор» унвонларини жорий қилиб, уларни олиш шартларини кучайтиришимиз керак. Ундан кейин, QS рейтингида 220 ўринда турган аввалги мен ўзим ишлаган университет — Олмаотадаги Қозоғистон миллий университетига қарши рақобат қила олишимиз мумкин. Бизнинг етакчи Ўзбекистон миллий университетининг рейтингларда қандай ўрин эгаллаганини тасаввур қила оласизми? Афсуски, Webometrics рейтингига кўра, у дунёда 4761-ўринда. Биз фан докторини ишлаб чиқаришни тўхтатишимиз ва уни PhD билан бирлаштиришимиз керак, PhD унвони шартларни кучайтириш, кейинчалик профессорларнинг илмий компетенсияси/салоҳиятига эътиборни қаратишимиз керак

    Болонья жараёни ва Ўзбекистон миллий қонунчилиги

    Болонья декларация ниятлар баёноти эди. Европа олий таълим ҳудуди ғоясини амалда тадбиқ қилиш учун, Ўзбекистонда парламент қарорлари қабул қилиниши лозим, бизнинг олий таълим соҳасидаги миллий қонунларимиз ўзгариши лозим:

    - Университетлар автоном мақомга эга бўлиши лозим;

    - Талабалар олий таълим жамоатчилигининг тўлақонли аъзолари бўлиши лозим;

    - Таълим даражалари бериш тизими уч асосий босқичларга асосланган бўлиши лозим;

    - Мустақил миллий сифатни кафолатлаш тизимлари (quality assurance) жорий қилиниши лозим;

    - Талабалар ва ўқитувчи, олимларнинг бошқа жойларга эркин бориб таҳсил олиши ва ишлаши учун тўсиқлар бартараф қилиниши лозим.

    Кенгроқ қилиб айтсак, Ўзбекистонда қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим. Шу аснода Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таклиф қилинган, жудаям зарур бўлган ислоҳотларга йўл очиши мумкин бўлган, Болонья жараёнини тадбиқ қилиш имконини берадиган умумий қонун лойиҳасини жорий қилишни ташкил қилишнинг уддасидан чиқмади. Олдимизда турган масала Европа олий таълим ҳудудини расмийлаштириш лозим ёки лозим эмаслиги. Лиссабон тан олиш конвенцияси модели асосида тузилган конвенция масала ечимининг бир кўриниши бўлиши мумкин. Нима бўлса ҳам, бир кун келиб Европа олий таълим ҳудуди воқеликка айланади ва Ўзбекистонда бу иш нўмалум сабабларга кўра тўхтаб қолмайди деб ишонаман.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    23.02.2019, 20:32   Изоҳ (0)   24887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    МНП бу нима?

    Ўзбекистон | 12 июн, 18:00

    Мерос ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас: Фарзандларини бир тийинсиз қолдирган машҳурлар

    Кино | 12 июн, 17:55

    Ўзбекистонлик ва пуэрто-риколик АҚШда никоҳдаги фирибгарлик учун ҳибсга олинди

    Дунё | 12 июн, 17:40

    Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт бортидаги барча 242 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 12 июн, 17:29

    Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

    Китоб | 12 июн, 17:25

    “Европа компанияларининг Ўзбекистон энергетика соҳасига қизиқиши юқори, аммо рақобат кучайиб бормоқда” — EUROUZ бош котиби

    Ўзбекистон | 12 июн, 17:10

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини кенгайтиришни режалаштирмоқда

    Спорт | 12 июн, 17:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.