Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 февраль, жума куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 25-тур баҳслари бошланди.

Фото: AS

Фото: AS

Турнинг дастлабки ўйинида «Эспаньол» клуби «Уэска» билан дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Эстебан Гранеронинг киритган голига Ҳабер Эчеита жавоб қайтарди (47).

23 февраль, шанба куни турнинг марказий ўйини бўлиб ўтади. Унда Лионель Месси етакчилигидаги Каталониянинг «Барселона» клуби сафарда Пабло Мачин қўл остидаги «Севилья» клуби билан жанг қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

24 февраль, якшанба куни 24-турдан сўнг мусобақа жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олган Диего Симеоне бошлиқ «Атлетико Мадрид» клуби ўз майдонида «Вильярреал»ни синовдан ўтказади. Беллашув соат 20:15 да старт олади.

Шу куни 24-турда ўз уйида «Жирона» клубига ютқазиб қўйган (1:2) Сантьяго Солари бошқарувидаги Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Леванте» билан кураш олиб боради. Тўқнашув тунги вақт билан 00:45 да бошланиши белгиланган.

24-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:

Ла Лига

25-тур баҳслари

22 февраль, жума

«Эспаньол»—«Уэска» 1:1

Голлар: 1:0 — 20 Гранеро, 1:1 — 47 Эчеита

23 февраль, шанба

«Хетафе»—«Райо Вальекано» 17:00

«Севилья»—«Барселона» 20:15

«Алавес»—«Сельта» 22:30

«Атлетик Бильбао»—«Эйбар» 00:45

24 февраль, якшанба

«Леганес»—«Валенсия» 16:00

«Атлетико Мадрид»—«Вильярреал» 20:15

«Вальядолид»—«Бетис» 22:30

«Леванте»—«Реал Мадрид» 00:45

25 февраль, душанба

«Жирона»—«Реал Сосьедад» 01:00

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди